Жаҳон | 09:28 / 06.08.2018
5552
2 дақиқада ўқилади

Украина Россияни портларни тўсишда ҳарбийлардан фойдаланганликда айблади

Фото: unian.net

Украина Инфратузилма вазири Владимир Омеляннинг маълум қилишича, Россия томони Қрим кўприги, шунингдек, Азов денгизидаги ҳарбий-денгиз кучларидан кема эгаларида Украинанинг Бердянск ва Мариуполь портларига кириш имкони йўққа чиқиши учун фойдаланмоқда. Вазир бу ҳақда «112 Украина» телеканали эфирида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа шунга олиб келдики, Бердянск ва Мариуполь портларига кемалар кириши 10 фоизга камайиб кетди, бу эса «юз миллионлаб гривнага» тенг бўлган тўғридан-тўғри йўқотишларни келтириб чиқарди.

«Агарда ижтимоий-иқтисодий самара ҳисоблаб чиқилса, Россия томони хатти-ҳаракатлари туфайли Керчь бўғозига ёки Азов денгизига киришда кутиб туриши керак бўлган кема эгаларининг йўқотишлари саналадиган бўлса, бу йўқотишлар бир неча баробарга баланд бўлади», - дейди Омелян. 

Унинг қўшимча қилишича, Россия томонининг ҳаракати Украинадаги вазиятни «беқарорлаштиришга» қаратилган. Вазирнинг таъкидлашича, Киев бу борада иттифоқчиларнинг ёрдамига муҳтож.

«Биз ҳамкорларимиз билан бирга, Россиянинг Қора денгиз портларига қарши шу каби чораларни қўллаш бўйича иш олиб бормоқдамиз», - дея аниқлик киритди Омелян.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид