Венесуэла ҳар қандай янги агрессия учун Колумбияни айбламоқда
Венесуэла ҳукумати шанба куни президент Николас Мадуронинг жонига қасд қилинганидан сўнг ҳар қандай агрессия учун жавобгарликни қўшни Колумбия зиммасига юкламоқда.
"Биз ҳар қандай янги агрессия учун Колумбия ҳукумати жавобгар бўлиши ҳақида маълум қиламиз", - дейилади Венесуэла ҳукумати баёнотида.
Бундан аввал Мадуронинг ўзи уддасидан чиқилмаган суиқасдда мухолифат ва Колумбия президентини айблаганди. Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги Боготанинг воқеага алоқадорлигини рад этмоқда.
Расмий Каракаснинг фикрича, Богота мазкур ҳужумни қораламагани ва Мадуронинг соғлиғи борасида қайғурмагани ажабланарли.
"Бошқа томондан, Колумбия ҳукуматининг ягона позицияси қандай бўлмасин, президент Хуан Мануэлни ҳимоя қилиш бўлгани шубҳали", - дейилади баёнотда.
Унда шунингдек тарих Колумбия олигархиясининг Венесуэла ишларига аралашуви чегара билмаслигини кўрсатгани, Венесуэла халқи ўтмишда ўзининг фуқаролик-ҳарбий альянсида бу шикоятларни тўхтатгани, энди эса бу ишни давом эттиришини маълум қилган.
Товарлар танқислиги, инфляция ва давлат даромадларининг пасайиши туфайли Венесуэладаги вазият мураккаблашди. Шу боис яқинда Николас Мадуро қайта президент этиб сайланган сайловлар якунларини жаҳоннинг кўп мамлакатлари тан олмади.
2018 йилнинг январида Колумбиянинг амалдаги президенти Хуан Мануэль Сантос икки мамлакат ўртасидаги таранг муносабатлар сабабли Венесуэладаги элчисини ортига қайтарган.
Мавзуга оид
00:47 / 26.10.2024
Италиялик наркосавдогар Эскобар қабри олдида суратга тушганидан кейин қўлга олинди
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
18:57 / 22.10.2024
Колумбияда Италия мафияси етакчиси қўлга олинди
11:10 / 22.10.2024