Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёши катта беморларга кўз шифохоналаридан бирида бепул операция учун сертификатлар топширилди
Зангиота тумани ҳокимлиги ҳамда “Шарқ аёли” халқаро жамоат фонди билан биргаликда икки ой мобайнида (июнь, июль ойлари) туманнинг марказий шифохонасида “Ёрқин нигоҳ” дастури доирасида 2 мингдан ортиқ туман аҳли Жанубий Корея ва Россиядан келтирилган кўз касалликларига ташхис қўйиш ва уларни аниқлаш бўйича замонавий тиббий ускуна ёрдамида бепул кўрикдан ўтказилди.
Мазкур кўрик натижасида 500 дан ортиқ беморларга замонавий тиббий даволаш ишлари олиб борилди.
2018 йил 6 август куни ҳокимликда туманнинг 10та кам таъминланган оила аъзолари ва 60 ёшдан ошган ёши катта беморларга Тошкент шаҳридаги замонавий кўзни даволаш шифохоналаридан бирида бепул операция қилдиришлари учун махсус сертификатлар топширилди. Ҳар бир операцияни ўртача баҳоси 2 500 000 сўмлигини инобатга олинса, 10та операция 25 млн сўмлик бепул акцияни ташкил этади.
Бундай саховат акциялари туманда мунтазам давом эттириб келинмоқда.
Навбатдаги акция Зангиота тумани ҳамда “Шарқ аёли” халқаро жамоат фонди билан биргаликда шу йилнинг сентябр ойида “Юрак” касалликларини даволашга қаратилади. Ушбу акция доирасида Россия ва Германиядан келтириладиган замонавий тиббий ускуналар ўрнатилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
20:51 / 25.01.2026
Зангиотада носоз филтрдан фойдаланаётган иссиқхоналарга чора кўрилди
18:07 / 17.12.2025
Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб раҳбарияти жазоланди
10:15 / 26.11.2025