Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб раҳбарияти жазоланди
Ўқувчилар дарахт оқлаш, ер суғориш, қор кураш каби ишларга жалб қилингани аниқланган.
Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган мактаб директори ҳамда айрим педагоглар томонидан ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. Хабарда мактаб рақами ва педагогларнинг исми-шарифи келтирилмаган.
Қайд қилинишича, ўқувчилар дарахт оқлаш, ер суғориш, қор кураш каби ишларга жалб қилинган. Бу ҳақда фуқаро шикоят қилган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилган ва тарбиявий жазо чораси сифатида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланган.
Қонунбузарлик ҳолати юзасидан мактаб маъмуриятига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-модда (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисми билан маъмурий жарима жазоси қўлланган. Жазонинг миқдори хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026