Спорт | 12:17 / 07.08.2018
2670
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Зангиотада бокс бўйича “Ҳоким кубоги” халқаро мусобақаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Ҳоким кубоги” халқаро мусобақаси ўз якунига етди.

Зангиота туманида жойлашган академик лицейда ўтказилган мусобақада 17 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. 

«Ёшлар келажагимиз» давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада Тошкент, Тошкент вилояти, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Малайзия, Қозоғистондан келган жами 102 нафар спортчи қатнашди.

Якунда ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган боксчиларга медаллардан ташқари, қимматбаҳо совғалар ҳам топширилди. 

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

 Ушбу мусобақа Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Ўзбекистонлик мураббийлар биринчи ва иккинчи таркибларни синовдан ўтказиб олди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид