Жаҳон | 00:08 / 07.08.2018
31216
1 дақиқада ўқилади

Россияда энг кўп сотилаётган автомобиллар номи маълум қилинди

KIA Rio Россияда 2018 йилнинг биринчи ярмида энг кўп сотилган автомобиль бўлди, деб хабар берди Европа бизнес ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси.
Эълон қилинган ҳужжатда янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотуви ҳақидаги маълумотлар акс этган.  

Йил бошидан буён KIA дилерлари Rio русумидаги 59 минг дона автомобилни сотган. Иккинчи ва учинчи ўринларни 58 ва 53 минг машина сотуви билан мос равишда LADA Vesta ва LADA Granta эгаллади.  

Тўртинчи ўринга 39 мингта сотилган Hyundai Solaris жойлашди. Hyundai Creta 38,5 минг дона сотув билан юқори бешликни якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ июль ойида Россияда Ravon бренди остидаги бирорта ҳам автомобиль сотилмагани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид