23:02 / 07.08.2018
18994

Volkswagen икки қаватли ғилдиракли уйни намойиш этди

Volkswagen компанияси Crafter модели негизида тайёрланган Grand California деб номланувчи «икки қаватли» ғилдиракли уйни намойиш этди. Янгилик Дюссельдорфда бўлиб ўтган кемперлар кўргазмасида намойиш этилди – ўтган йили худди шу ерда бу машинанинг концептуал нусхаси намойиш этилганди.

Фото: Volkswagen

Машинанинг узунлиги олти, ғилдирак базаси 3,6 метрга тенг. Кабина баландлиги 2,2 метр. Деярли 180 даражага буриладиган олд ўриндиқлар ортида тушлик қилиш учун стол жойлашган. Унинг ортида бир квадрат метр майдонли ювиниш хонаси бор. 

Фото: Volkswagen
Фото: Volkswagen

Чироқлар ҳаракат датчиги ёрдамида автоматик равишда ёнади ва ўчади. Ювиниш хонасидаги ҳарорат бошқариб турилади, сув идишининг сиғими 110 литрни ташкил этади.

Фото: Volkswagen

Янаям орқароқда иккита конфоркали плита ва раковина жойлашган. Бу ерда турли шкафлар ва сиғими 70 литрга тенг музлаткич бор. Салоннинг орқа қисмига катта каравот қўйилган. «Иккинчи қават»га яна иккита каравот жойлашиши мумкин, у ҳолда машинанинг баландлиги деярли уч метрга етади.

Фото: Volkswagen
Фото: Volkswagen
Фото: Volkswagen

Компаниянинг California деб номланувчи яна бир кемпери бор. У икки киши яшаши ва таом тайёрлаб овқатланиши учун барча шароитларга эга.

Фото: Volkswagen
Фото: Volkswagen
Top