«Майнабозчилик». Венесуэла мухолифати раҳбари суиқасд ҳақида ўз фикрини билдирди
Венесуэла мухолифатининг етакчиси Хулио Борхес мамлакат президенти Николас Мадурога қилинган суиқасдни «майнабозчилик», деб атади. Бу ҳақда сиёсатчи твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Борхеснинг сўзларига кўра, суиқасд саҳналаштирилган бўлган ва Мадуро рақибларининг таъқиб қилиниши ҳамда уларга зулм ўтказиш бўйича ҳолатларни оқлаши керак эди.
«Бу мамлакатда ҳам, бутун дунёда ҳам сенга (Николасу Мадуро) суиқасд билан боғлиқ бўлган бу майнабозчиликка ҳеч ким ишонмайди», - дея маълум қилди Борхес.
Унинг қўшимча қилишича, президент ўзи туфайли келиб чиққан сиёсий ва иқтисодий инқирозда мухолифатни айблашга уринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интернетда Мадуронинг нутқи пайтида дрон портлаши тасвирланган видео пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
20:30 / 24.09.2024