Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри бозорларида тарозилар етишмаётгани маълум бўлди
“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида пойтахтдаги деҳқон бозорларида қўлланилаётган тош ва тарозиларнинг бугунги ҳолати танқидий ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида айни кунда Тошкент шаҳри бозорларида 1003 дона хусусий тарозилардан фойдаланилмоқда.
Деҳқон бозорларида жами 2305 дона тарози етишмаслиги маълум бўлди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида белгиланган режага асосан, пойтахтдаги 13 та бозорларни 964 дона замонавий электрон тарозилар билан таъминлаш керак эди. Минг афсуски мазкур режа бор-йўғи 59 фоизга бажарилган, ҳаммаси бўлиб 570 дона тарози харид қилинган.
“Авиасозлар” бозорида 95 дона, “Аския” бозорида эса 36 дона, “Чилонзор” деҳқон бозорида 42 дона, “Наврўз” бозорида 118 дона, “Олой” бозорида 33 дона, “Сирғали” бозорида 87 дона, “Фарҳод” деҳқон бозорида 218 дона, “Эски жува”да 142 дона, “Юнусобод” 81 дона, “Қўйлик” бозорида 119 дона, “Қора-қамиш” бозорида эса 32 дона тарозиларга эҳтиёж юқорилигича қолмоқда.
Мавзуга оид
09:10
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026