Ўзбекистон | 18:52 / 08.08.2018
3240
4 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига бюджетларнинг хорижий валютадаги маблағларини самарали бошқаришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютадаги маблағларини самарали бошқаришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилди:

“7-1. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютасига Ягона ғазна ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали ғазначилик хизмати кўрсатиш Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади”;

б) 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилди:

“Бунда Ягона ғазна ҳисобварағи билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли маълумот ТСОЯЭАТга ғазначилик бўлинмалари томонидан киритилади”;

б) 8-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилиши керак бўлган контрактлар бўйича контракт шартларига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг” сўзлари “қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг” сўзлари билан алмаштирилди;

в) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилди:

“8-1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартлари билан солиштиришни амалга оширадилар.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда ғазначилик бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича операцияларни амалга оширадилар”; 

г) 18-банддаги “тижорат банклари” сўзларидан кейин “бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, ғазначилик бўлинмалари” сўзлари қўшилди;

д) 1-иловада:

1-босқичнинг “Субъектлар” устунидаги “Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги” сўзлари “тегишли вазирликлар ва идоралар” сўзлари билан алмаштирилди;

1-босқичнинг “Тадбирлар” устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“Импорт контрактларини қонун ҳужжатларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш”;

1-босқичнинг “Бажариш муддатлари” устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда”;

2-босқичнинг “Бажариш муддатлари” устунидаги “ТИАИСВ” сўзи “қонун ҳужжатларига мувофиқ” сўзлари билан алмаштирилди;

3-босқичнинг “Субъектлар” устунидаги “Ваколатли банклар” сўзлари “Тижорат банклари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, ғазначилик бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид