Спорт | 22:48 / 08.08.2018
4906
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига тайёргарликни «Металлург»га қарши ўйин билан якунлади

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3 августдан бошлаб  Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Бугун олимпиячилар «Металлург» клубига қарши назорат ўйини ўтказишди. Ўйин бекободликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Беллашувда Равшан Ҳайдаров йиғинга жалб қилинган барча футболчилар хизматидан фойдаланди.
 
Эртага соат 21:00да терма жамоамиз аъзолари Индонезияга йўл олишади.   Ундан аввал, соат 11:00да «Миран» меҳмонхонасида бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
 
Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. 

Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:

14 август, 1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
 
16 август, 2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
 
19 август, 3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид