Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биологик эрувчан пакетлар ишлаб чиқарилади
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилувчи @Uzwastebot тизими ишга туширилди.

Республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида ташкил этилган анжуманда Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш шўьбаси бошлиғи Руслан Ёқубов ушбу янги тизим ҳақида батафсил маълумот берди: «Эндиликда фуқароларимиз маиший чиқиндилар билан боғлиқ шикоятларини Telegram мессенжерида фаолият юритувчи @Uzwastebot тизимига фото, аудио, видео кўринишидаги хабарларни 24 соат давомида жўнатишлари мумкин. Ушбу мурожаатлар ягона тизимга келиб тушади ва ҳал қилиш чоралари кўрилади. Тизимнинг афзалликлари: фуқаролар ва давлат ўртасидаги муносабатларда шаффофликни таъминлайди ва жамоатчилик назоратини ўрнатади.
Интернет тармоғи мавжуд бўлмаган чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли учун ҳам қулайликлар яратилган. Улар қўмитанинг (071) 236-26-66 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин. Шунингдек, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайти – my.nature.uz сайтида бир қатор янги функциялар пайдо бўлди. Улардан бири республикадаги барча чиқиндихоналарнинг жойлашуви ҳақидаги электрон маълумотлар базаси шакллантирилди. Харита орқали яшаётган ҳудудингизда қанча чиқиндихона шохобчаси борлигини билиб олишингиз мумкин», дея унинг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» мухбири.
Тадбир давомида яна бир қатор соҳага оид янгиликлар, статистикалар тақдим этилди. Жумладан, 2019 йилдан бошлаб биологик эрувчан пакетлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Бунда Жанубий Кореянинг «Poscodaewoo» компанияси ва полиэтилен пакетлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ўртасида шартнома тузилади.
Мавзуга оид
20:34 / 10.08.2020
Ўзбекистонда чиқинди кластерлари пайдо бўлади. Президент санитар-тозалаш соҳасидаги вазифаларни белгилаб берди
23:25 / 05.11.2019
Янги техникалар Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан кунига икки марта чиқинди олиб чиқиш имконини беради
19:08 / 09.04.2019
Ўзбекистонда 57 фоиз аҳолига маиший чиқинди олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатилади — қўмита
21:43 / 28.01.2017