Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги техникалар Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан кунига икки марта чиқинди олиб чиқиш имконини беради
Самарқанддаги Кўксарой майдонида «Мароқанд Обод» ДУК томонидан Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш мақсадида харид қилинган янги техникалар тақдимоти ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, корхона томонидан харид қилинган HOWO ва DONGFENG русумли махсус чиқинди ташувчи автотранспортлар тақдимотда намойиш этилди ва расман фойдаланишга йўналтирилди.
Энди Самарқанд шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари 80тага кўпайди. Уларнинг ярми 7 метр куб сиғимли, 30таси 13 метр куб, 10таси 4 метр куб сиғимга эга.
Йил бошида корхона томонидан 10 дона ISUZU русумли махсус автотранспортлар ҳам харид қилинган эди.

2018 йилда ташкил этилган мазкур корхонада 130 нафар ишчи-ходим фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунда ишчи-ходимлар сони 262 нафарга етган. Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳам 2018 йилда 600–900 минг сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақлари 1,5 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача етган.

Бугунги кунда корхона томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудидаги 400дан зиёд эски типдаги контейнерларни замонавий 4 ғилдиракли контейнерларга алмаштириш, ушбу контейнерларни ташқи омиллардан ҳимоя қилиш мақсадида мўъжаз уйчаларга жойлаштириш, шаҳарнинг туристик ҳудудларида ер ости қутиларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

«Clean City» электрон базаси асосида фаолият олиб бораётган мазкур корхона томонидан ҳозирги кунгача 210та маҳалладан кунига бир мартадан чиқинди олиб кетилар эди. Эндиликда янги харид қилинган техникалар Самарқанд шаҳридаги барча маҳаллалардан кунига 2 маротаба чиқиндиларни олиб чиқиш имконини беради.
Мавзуга оид
10:53 / 20.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
11:40 / 17.11.2025
Самарқандда Damas-2 ва Onix тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
15:37 / 02.11.2025