Жаҳон | 20:56 / 09.08.2018
20795
2 дақиқада ўқилади

BBC History Magazine тарихга энг катта таъсир кўрсатган аёллар рейтингини эълон қилди

Фото: Flickr/Tekniska museet

BBC History Magazine дунё тарихига энг катта таъсир кўрсатган аёллар рейтингини эълон қилди. Рейтингда биринчи ўринга физик ва кимёгар олима Мария Склодовская-Кюри (1867–1934) лойиқ кўрилди.  

— У физика бўйича Нобель мукофотини олган, Париж университети профессорлигига эришган  биринчи аёл бўлган ва икки марта Нобель мукофотига сазовор бўлган биринчи инсон бўлган,— деди Британия фан тарихи жамияти президенти Патрисия Фара.

Рейтингнинг иккинчи поғонасида АҚШ конгресси томонидан "инсон ҳуқуқлари замонавий ҳаракатининг онаси" деб эътироф этилган америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Роза Паркс (1913–2005) жойлашди. Учинчи ўринни британиялик суфражистлар ҳаракати (аёлларнинг сайлов ҳуқуқлари учун курашувчилар)  етакчиси Эммелин Панкхёрст (1858–1928) эгаллади.

Британиялик математик ва ёзувчи Ада Лавлейс (1815–1852) тўртинчи, британиялик биофизик ва рентгенограф Розалинд Франклин (1920–1958) бешинчи, Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчер (1925–2013) олтинчи ўринга жойлашди.

Мавзуга оид