Жаҳон | 08:13 / 09.08.2018
5018
2 дақиқада ўқилади

Флоридада Россия уларнинг сайлов тизими базасига киргани айтилди

Фото: Lynne Sladky/AP

Флорида штатидан сенатор-демократ Бил Нельсон ноябрда бўлиб ўтадиган конгрессга оралиқ сайловлар олдидан Россия вакиллари Флориданинг қатор округларидаги маълумотлар базасига киришганини таъкидлади. Бу ҳақда у Tampa Bay Times нашрига берган интервьюсида айтган.

"Улар штатнинг айрим округлари тизимига кириб бўлишган ва энди уларга таъсир кўрсатишлари мумкин", — деди 75 ёшли сенатор.

"Разведка бўйича қўмита раиси ва раис ўринбосари биздан Флоридадаги сайловлар ўтиши учун масъул шахсларга руслар уларнинг базасига киришгани ҳақидаги маълумотни етказиб қўйишимизни талаб қилди", — деди сенатор. 

Аввалроқ Нельсон шундай баёнот билан чиққан, аммо маълумотлар "махфий" эканлигини айтиб далиллар келтиришдан бош тортганди.

Москва АҚШнинг сайловларга аралашув ҳақидаги айбловларини қатъиян рад этиб келмоқда. Аввалроқ ФҚБ раҳбари Крис Рэй Вашингтон АҚШ конгрессига ноябрда ўтадиган оралиқ сайловларнинг сайлов тизимига ҳужумларни кўрмаётганлигини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид