Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоий” ЭИЗ фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг ““Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
“1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Навоий” эркин иқтисодий зонасини Навоий вилояти, Кармана тумани, “Дўстлик” агрофирмасининг 205 - 216, 381а - 388, 404 - 470 контурлардаги 500 гектар бўлган майдонда ҳамда Навоий шаҳри, С. Айний кўчасидаги у мумий ер майдони 81,4 гектар бўлган 27 ва 69 - уй манзилларида жойлаштириш тўгрисидаги таклифи маъқуллансин”.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026