Равшан Ҳайдаров: «Масъулиятли мусобақага тўла тайёрмиз»
XVIII Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга жўнаб кетаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, футболчилар Жалолиддин Машарипов ва Одилжон Ҳамробеков иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда Равшан Ҳайдаров терма жамоанинг мусобақага тўла шай ҳолатда эканини қайд этди.
«Катта спорт анжумани олдида турибмиз. Бу жуда масъулиятли мусобақа. Қишда чемпионликка эришганимиздан сўнг ҳар ой йиғинлари, назорат ўйинлари ўтказиб турдик. Барчасини режа асосида олиб бордик. Жисмоний тайёргарлик ҳам жойида бўлди. Бу давр ичида йигитларимиз миллий терма жамоа сафида ҳам баъзи ўйинларда майдонга тушишди. Ҳозир жамоамиз мусобақага тайёр ҳолатда», - деди Ҳайдаров.
Жамоа яримҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг айтишича, олимпиячилар Осиё чемпионатидаги ғалаба шунчаки тасодиф бўлмаганини исботлаш учун Жакартага йўл олишмоқда.
«Қишдаги ўйинларда қатнашмаган бўлсам ҳам, барчасини кузатиб бордим. Бу терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Қўлимдан келганча жамоага ёрдам бермоқчиман. Йигитлар билан биринчи ғалаба тасодиф эмаслигини кўрсатиб қўймоқчимиз.
Жамоадаги ички муҳит яхши. Йигитлар бир-бири билан жуда иноқ. Ички муҳит яхши бўлса, натижа ҳам бўлади, деб ўйлайман», - дея фикр билдирди «Пахтакор» футболчиси.
«Насаф» яримҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков қишдаги чемпионлик ўзбекистонликларга қанчалик хурсандчилик улашганини эслаб, мухлисларга яна бир бор ана шундай кайфият бахш этиш ниятида эканини таъкидлади.
«Чемпион бўлиб келганимиздаги хурсандчилик, бизни юртимизда қандай кутиб олишганини яна такрорлашга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ёруғ юз билан қайтиш ниятидамиз. Тайёргарлигимиз яхши давом этди. Европанинг бир қатор кучли терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиб, тайёргарлигимизни мукаммаллаштирдик. Болаларнинг ҳаммаси чиройли натижа кўрсатиб қайтишга юз фоиз тайёр», - деди Ҳамробеков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоанинг якуний таркиби эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
17:17 / 26.12.2023
Файзуллаев – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси. ЎФА йил лауреатларини эълон қилди
12:20 / 08.09.2023
Қобул Бердиев ФВВ академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди
21:35 / 18.03.2023
Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон билан расмий мусобақаларда 2 марта ғалаба қозонган биринчи мураббий
12:57 / 09.02.2021