Технология | 10:00 / 10.08.2018
5030
1 дақиқада ўқилади

Facebook’да 3D-принтерда қурол тайёрлашни ўргатувчи чизмаларни жойлаштириш тақиқланди

Фото: Depositphotos

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларга 3D-принтерда қурол тайёрлашни ўргатувчи чизмаларни жойлаштиришни тақиқлади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Телеканал хабарига кўра, Facebook шунингдек, бундай маълумотлар фойдаланувчи саҳифасидан ўчириб ташланишини маълум қилган.

Аввалроқ Вашингтон штати федерал суди 3D-принтерда қурол тайёрлашни ўргатувчи қўлланмаларни чоп этиш тақиқланиши тўғрисида қарор чиқарганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид