Жаҳон | 20:23 / 10.08.2018
6427
1 дақиқада ўқилади

Испанияда жазирамадан вафот этганлар сони 17 кишига етди

Фото: EFE

Испанияда жазирама ҳаводан вафот этганлар сони 17 кишига етди, деб хабар берилди Каталония соғлиқни сақлаш кенгаши сайтида.Аввалроқ 12 киши вафот этгани хабар қилинганди.

Маълум қилинишича, Каталонияда яна беш нафар киши вафот этган.  

Ўтган ҳафта ўрталарида Иберия яриморолида жазирама об-ҳаво ҳукм сурди, термометр устуни айрим ҳудудларда 40 даражадан юқорини кўрсатди. Ҳарорат душанбадан аста-секин пасая бошлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид