НАТО саммити ҳақида янги маълумот тарқалди. Якуний ҳужжат унинг бошланишидан аввал келишиб олинган
Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммитининг якуний ҳужжати йиғилиш олдидан мувофиқлаштириб бўлинган. Бу ҳақда The New York Times манбаларга таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳужжат АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг илтимоси билан НАТО саммити олдидан мувофиқлаштириб олинган.
Таъкидланишича, Болтон ҳужжатни олдиндан мувофиқлаштириб олиш ҳақида сўраган, сабаби АҚШ президенти Дональд Трамп йиғилиш давомида коммюникка ўзгартириш ҳам киритиши мумкин бўлган.
Манбалар сўзларига кўра, Болтон НАТОнинг саммитида Трамп хатти-ҳаракати ҳужжатнинг имзоланишига таъсир қилишини хоҳламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания қирувчиси хато туфайли Эстония узра ракета учиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024