Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Форс кўрфазида кемаларга қарши ракетани синовдан ўтказди
Фото: Misión Verdad
Ўтган ҳафтада Форс кўрфазида бўлиб ўтган машқлар вақтида Эрон бир йилдан ортиқ вақт мобайнида кемаларга қарши кичик масофадаги ракетани синов тариқасида учирди. Бу ҳақда Reuters Қўшма Штатлар маъмуриятидаги манбага асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ракета Ормуз бўғозида учирилган. Манбанинг фикрига кўра, Эрон расмийлари шу йўл билан Вашингтонга давлатлар ўртасидаги муносабатлар кескинлашадиган бўлса, ўзининг милитаристик ниятлари жиддийлиги тўғрисида хабар юбордилар. Шу билан бирга, манбанинг қўшимча қилишича, бундай синов парвозлари денгиздаги ҳарбий машқлар пайтида у қадар ноодатий нарса эмас. Унинг сўзларига кўра, ракета бошқа мамлакатлар чегараларини кесиб ўтмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эрон билан бизнес юритадиган мамлакатларга ультиматум қўйганди.
Мавзуга оид
00:14
Яқин Шарқдаги уруш: АҚШ ва Эрон учувчиларни излади
22:10 / 05.04.2026
Эронда интернет ўчирилиши бўйича жаҳон рекорди қайд этилди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
20:23 / 05.04.2026