Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ Whatsapp мессенжери орқали тарқалаётган хавфли ўйин ҳақида огоҳлантирди
Фото: Anti-Spam Info
Whatsapp мессенжери орқали инсон руҳияти учун хавфли бўлган Momo ўйини тарқалмоқда ва у бир неча мамлакатларни қамраб олган. Мексиканинг Табаско штати Бош прокуратураси бу ҳақда огоҳлантириш билан мурожаат қилган, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
“Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида 12 ёшли қизалоқ ўз жонига қасд қилгандан кейин ушбу ўйиннинг инсон руҳиятига салбий таъсири ҳақида жиддий гапирила бошланди. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб бораётган полиция ходимлари ўсмирнинг телефонида Momo ўйини борлигини аниқлашган”, - дейилади хабарда.
Хорижий сайтларнинг ёзишича, ўйин яратувчилари ўз мижозларини аввал ижтимоий тармоқлар ва форумлардан излаб топади. Шундан сўнг, ўсмирларга қўрқинчли фотосуратлар ва зўрлаш саҳналари бўлган видеотасвирлар юборадилар ва секин-аста турли буйруқларни бажаришни талаб қила бошлайдилар, мижозга оид турли маълумотларни юборишни сўрайдилар. Агар мижоз рад этадиган бўлса, улар тўғридан-тўғри қўрқитиш йўлига ўтадилар.
Тошкент шаҳар ИИББ ота-оналар ва болаларни эҳтиёт бўлишга чақирган ҳамда мессенжердаги контактлар орасида Momo пайдо бўлиб қолса, уни дарҳол блоклашни тавсия қилган.
Мавзуга оид
19:40 / 03.04.2026
Ички ишлар ходимини урган ҳайдовчи қамоққа олинди
15:10 / 13.03.2026
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп – президент
18:01 / 04.03.2026
Жиззахда хусусий боғча раҳбари болага беҳаё видео кўрсатиб, бузуқ ҳаракатлар қилди. Тергов органи уни очиқда қолдирган
20:03 / 03.03.2026