Жаҳон | 15:25 / 11.08.2018
7145
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла Евроиттифоқни қоралаб чиқди

Фото: Xinhua, via Associated Press

Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги Евроиттифоқни президент Николас Мадурога қилинган суиқасдни тан олишдан бош тортгани учун танқид қилди. Баёнот матни мамлакат ташқи ишлар вазири Хорхе Арреасанинг твиттердаги саҳифасида жойлаштирилган.

Евроиттифоқ томонидан рўй берган воқеа туфайли эълон қилинган изоҳда, бу ҳодиса «дрон ёрдамида қилинган ҳужум», деб аталган. Бироқ, Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреасанинг сўзларига кўра, рўй берган нарса «террорчилик ҳаракати» эди.

Арреасанинг айтишича, Евроиттифоқ давлатлари ўзларининг «иррационал ва мустамлакачилик сиёсати» қопқонида қолиб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада Мадурога суиқасдда гумонланаётганларнинг сони маълум қилинганди.

Мавзуга оид