Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Барселона" "Севилья"ни мағлуб этиб, 13-маротаба Испания Суперкубогини қўлга киритди
Фото: Барселона
"Барселона" Испания Суперкубоги учун баҳсда "Севилья"ни мағлуб этди. Марокашдаги "Cтад де Танжер" стадионида кечган учрашув 1:2 ҳисобида "Барселона" фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида Сарабия "Севилья"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим тугашига 3-дақиқа қолганида Пике орадаги фарқни тенглаштирди. Каталонияликларга ғалаба келтирган гол 78-дақиқада Дембеле томонидан киритилди.
"Барселона" ўз тарихида 13-маротаба Испания Суперкубогида ғолиб бўлди ва бу борада энг яхши натижани қайд этишда давом этмоқда. Унинг энг яқин таъқибчи бўлган "Реал Мадрид" 10 маротаба Испания Суперкубогида зафар қучган.
Севилья – Барселона 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 9 Сарабия, 1:1 – 42 Пике, 1:2 – 78 Дембеле.
Севилья – Вацлик, Кьер, Гомес, Меркадо (Бен-Йеддер, 85), Эскудеро, Банега, Меса, Сарабия (Алеиш Видаль, 71), Навас, Васкес, Муриэль (Андре Силва, 60).
Барселона – тер Стеген, Пике, Нелсон Семеду, Альба, Лангле, Бускетс, Рафинья (Ракитич, 46), Артур (Коутиньо, 53), Дембеле (Видаль, 86), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (16), Васкес (24), Меса (69), тер Стеген (90), Лангле (90), Алеиш Видаль (90).
Мавзуга оид
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025