Жаҳон | 19:29 / 13.08.2018
32083
2 дақиқада ўқилади

ИШИД етакчиси ал-Бағдодий оғир яралангани хабар қилинди

Фото: AP/ Militant video

ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий оғир яраланганидан кейин тўшакка деярли михланган ва гуруҳни бошқармаяпти. Бу ҳақда Ироқнинг «Ас-Сумария» телеканали мамлакат разведкасидаги манбага асосан хабар тарқатди.

Канал суҳбатдошининг маълумотларига кўра, ал-Бағдодий жорий йилнинг июнь ойида Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларининг ИШИД назорати остида бўлган Сурия қишлоқларидан бирига қилинган ҳужум пайтида яраланган. Самолётлар радикалларнинг учрашув жойига зарбалар берди. Бир неча террорчи ҳалок бўлди, қолганлари, шу жумладан, гуруҳ етакчиси ҳам жиддий жароҳатланди.

Телеканал манбасининг иддао этишича, ал-Бағдодийнинг ўрнига асли келиб чиқиши ироқлик бўлмаган жангарилар Абу Усмон ат-Тунисий номзодини кўрсатган - у, тахаллусига кўра, Тунисдан. Бироқ, ироқлик экстремистлар унга қарши чиқдилар.

Ал-Бағдодий, ҳақиқий исми - Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий, биринчи марта 2014 йил июль ойида, Мўсул шаҳрида омма олдида кўриниш берганди. Ўшандан буён оммавий ахборот воситалари бир неча бор у йўқ қилингани ҳақида хабар беришди, аммо бу тасдиқланмади. Май ойида Ироқ ҳукумати ал-Бағдодий тирик экани ва, катта эҳтимол билан, Суриянинг Хажин шаҳрида яширинганини маълум қилди. 

Мавзуга оид