Сурхондарёда қалбаки диплом сотувчиси қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Шарғун қурилиш касб-ҳунар коллежининг масъул ходимаси М.Р. 2 миллион 400 минг сўм эвазига шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро З.Г.нинг номига расмийлаштирилган дипломни Шарғун шаҳридаги «Сардорбек» тўйхонасида топшираётган вақтда вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармасининг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмасининг тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган.
Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Сариосиё тумани Шарғун қурилиш касб-ҳунар коллежининг масъул ходими М.Р.нинг яшаш уйида сақлаб келган фуқаро З.Г.нинг номига расмийлаштирилган К №5178812 серия рақамли диплом, шунингдек, келгусида фуқароларни чув тушириб сотиш учун сақланаётган 20 дона дипломлар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Айни пайтда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:53
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024