Ўзбекистонлик қўшин разведкачилари “АрМИ—2018” ўйинларида учинчи ўринни қўлга киритди
Россиянинг Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала ўқув майдони базасида бўлиб ўтган “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақасида ўзбекистонлик қўшин разведкачилари учинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақалар 28 июлдан 9 августга қадар Халқаро армия ўйинлари доирасида бўлиб ўтди.
Унда Россия, Белорусь, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Хитой, Зимбабве ва Суданнинг қўшин разведкачилари жамоалари ўзаро беллашди. Филиппин ва Ҳиндистон вакиллари эса кузатувчи сифатида иштирок этишди.
Танлов “Десант бўлиб тушиш ва марш-бросокни амалга ошириш”, “Механик-ҳайдовчилар мусобақаси”, “Разведкачи сўқмоғи”нинг комплекс тўсиқларини енгиб ўтиш”, “Ўқ отиш” ва “Разведка бўлинмасининг вазифани бажаргандан сўнг йиғин пунктига чиқиши” босқичларида ўтказилди.
“Мусобақанинг барча босқичларида яхши натижаларга эришган ҳолда жамоамиз мусобақа совриндорлари сафидан ўрин олиш учун астойдил кураш олиб борди ва кўзлаган мақсадларига эришди. Ушбу кўрсаткичларга ҳарбий хизматчиларнинг профессионаллиги, билим ва кўникмаларининг юксак даражада эканлиги, шунингдек, жамоадаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва жипслик, ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ туфайли эришилди”, — дейди ўзбекистонлик разведкачилар жамоаси раҳбари полковник Шуҳрат Икрамов.
Биринчи ўрин россиялик разведкачиларга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни Хитой вакиллари эгаллади.
11 август куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мусобақа иштирокчилари тантанали равишда кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ҳам Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақаларида ўзбекистонлик разведкачилар 3-ўринни эгаллашганди.
Мавзуга оид
19:25 / 23.11.2024
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
23:41 / 25.10.2024