Ўзбекистон | 20:16
2664
1 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Баҳром Урманов ва Мирсаид Шукуров янги лавозимларда иш бошлайди.

Президентнинг қарор ва фармойиши билан Мудофаа вазирлигида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда 12 май куни вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, полковник Баҳром Баҳодирович Урманов мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Қуролли Кучлар бош штаби Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Баҳром Баҳодирович Урманов

Полковник Мирсаид Тагирович Шукуров Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мирсаид Тагирович Шукуров
Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид