Фан-техника | 18:48 / 14.08.2018
6265
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Huawei Consumer Business Group 2018 йил I ярим йиллик бизнес-натижаларни эълон қилди

Huawei жорий йилнинг иккинчи чорагида барқарор унумдорликни намоён этиб, катталиги бўйича дунёдаги иккинчи энг йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчисига айланди.

Фото: Huawei 

Huawei Consumer Business Group (CBG) ўзининг 2018 йил биринчи ярим йиллиги бўйича бизнес-натижаларини эълон қилди. Компания барқарор ўсиш ва глобал миқёсда 95 миллион донадан зиёд смартфон етказиб берилгани ҳақида маълум қилди.  IDC маълумотларига кўра, Huaweiнинг жаҳон бозоридаги улуши 15,8%ни ташкил этиб, иккинчи чоракда смартфонлар ишлаб чиқарувчилар орасида катталиги бўйича дунёдаги иккинчи энг йирик компанияга айланди.

Huawei Consumer Business Group бош директори Ричард Ю: “Кейинги олти ой Huawei CBG учун ҳайратланарли кечди – унда бизнесимизнинг дунё бозорларида ва ишлаб чиқариш линияларида барқарор ўсиши қайд этилди. Бундай муваффақиятимизга сабаб инновацияларга содиқлигимиз ва, энг асосийси, мижозларимизнинг улкан ҳиссасидир. Олға интиларкан, Huawei олдингидек қурилмаларда, булутли технологияларда сунъий ақлга (СА) урғу берувчи ўз таклифларини мунтазам яхшилаш ва Huawei экотизимини янада кенгайтиришга диққатини жамлайди.”

Фото: Huawei 

Бизнес самарадорлиги кўрсаткичлари

  • HUAWEI P20 модели: Санъат ва технологияларни уйғунлаштирган P20 мода мухлислари томонидан жуда яхши қабул қилинди. HUAWEI P20 глобал етказиб берилиши 9 миллион донадан зиёдни ташкил қилди;
  • HUAWEI Mate 10 модели: HUAWEI Mate охирги серияси мобил СА ривожланиш йўлини белгилади ва 10 миллион донадан зиёд глобал етказиб беришга эришиб, компаниянинг элита маҳсулот бозоридаги мавқеини мустаҳкамлади;
  • HUAWEI nova модели: Бутун дунёда nova смартфонлари фойдаланувчилари сони 50 миллиондан ортиб кетди, бу ўрта тоифа смартфонлар умумий бозорининг ўсишига хизмат қилди. Nova модели етказиб берилиши умумий ҳажми йиллик ҳисобда 60%га ошди;
  • Huawei мобил қурилмалари ўтган йилга қиёслаганда салмоқли 147 фоизлик ўсишга эришди;
  • Чакана савдо ўсди ва ҳозирда Huawei бутун дунё бўйлаб 53 000 дан зиёд фирма дўконлари ва 3 500 дан ортиқ  HuaweiExperience дўконларини бошқаради. Компания 2018 йил охирига қадар бутун дунё бўйлаб яна 10 000 та чакана савдо дўконлари ва 700 та Huawei Experience дўконларини очиб, ўз чакана савдо тармоғини мустаҳкамлашни режалаштирган.
Фото: Huawei 

Бренд таниқлилигида ўсиб борувчи импульс кузатилмоқда

Huawei флагманлари ва ўрта тоифа смартфонларининг эътиборга лойиқ характеристикалари Huawei брендининг қадрини анчайин юқорилатди: Huawei 2018 йил Глобал 500 та бренд рўйхати (Brand Finance’s Global 500 2018)да 25- сатрда,  BrandZ 100 та энг қадрли дунё бренди рўйхати  (BrandZ’s Top 100 Most Valuable Global Brands)да 48- сатрда ва Forbes энг қадрли брендлар рўйхати (Forbes’ Most Valuable Brands)да 79- сатрда зикр қилинди. Қайд этиш жоизки, Huawei 2018 йилда Forbesнинг 100 та энг яхши компанияси рўйхатидан жой эгаллашга муваффақ бўлган ягона Хитой компанияси бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид