Пора сўраган солиқчига ҳукм ўқилди
Жорий йилнинг 6 август куни жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман суди томонидан Б. Утамуродов раислигида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда айбланувчи Н.Н. устидан 210-моддаси 1-қисми бўйича (Пора олиш) жиноят иши кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, Н.Н. 2017 йил 26 сентябр ойидан Сергели туман Давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Айбланувчи ўзининг ваколатларидан қасддан фойдаланиб, шу йилнинг 18 июн куни фуқаро С.Г. ни давлатдан бўлган 6.795.360 сўм солиқ қарздорлигини бартараф этиб, С.Г. фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилган.
Масала юзасидан фуқаро С.Г. нинг аризасига биноан 2017 йил 19 июнь куни соат 17:30 ларда Тошкент шаҳар прокуратураси ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Айбланувчи Н.Н. фуқаро С.Г. дан 500 доллар олаётганлиги вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Суд мажлисида айбланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлди.
Суд уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 1-қисми билан (пора олиш) айбдор деб топиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва айбланувчи мансабдор шахс бўлганлиги сабабли Жиноят кодекси 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаб, 2 йил муддатга солиқ идораларида ва мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Жазони ўташ 19 июнь кунидан ҳисобланиши ва жазони манзил колонияларда (озодликдан маҳрум қилишнинг энг енгил колонияси) ўташ белгиланди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024