Жаҳон | 23:42 / 15.08.2018
13265
1 дақиқада ўқилади

Трамп Россия атрофида жодугарлар овини бошлаганлар коррупция туфайли ишдан бўшатилаётганини билдирди

Фото: flickr.com

Россиянинг Америкадаги президентлик сайловларига аралашуви боис жодугарлар овини бошлаган давлат хизматчилари коррупция ва ноқонуний фаолиятлари туфайли ишдан бўшатилмоқда ҳамда лавозими пасайтирилмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Россия атрофидаги жодугарлар ови давом этмоқда, ҳозирча бу товламачиликнинг "яратувчилари ҳамда асосчилари" коррупция ва жиноий фаолиятлари сабабли ишдан бўшатилмоқда ва  лавозими пасайтирилмоқда, - деб ёзди Трамп ўз Twitter’ида. – Бу ёлғон туфайли барча ишонч йўқотилди ва келгусида яна кўп нарса йўқотилади. Келишув бўлмаган!".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг 2016 йилда АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувини суриштирувдан ўтказаётган махсус прокурор Роберт Мюллер Дональд Трампни судга чақиртириш билан таҳдид қилганди.

Мавзуга оид