Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Сурхондарёда 17 ёшли қиз ва 20 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади
Маълумот учун айтиш керак, бу жорий йилнинг шу даврига қадар темир йўл билан содир бўлган 11-бахтсиз ҳодиса ҳисобланади. «Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» дастури мухбири Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида юз берган фожиа жойига борди.
Қайд этилишича, воқеа тунги соат 2:50 атрофида юз берган. 17 ёшли вояга етмаган қиз ҳамда 20 ёшли йигит Термиздан Қумқўрғонга қараб ҳаракатланаётган юк поезд ҳодиса жойига етиб келишига 50 метр қолганида темир йўл рельслари оралиғига ўтириб олган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам воқеа жойида вафот этган.
Ҳар икки ёш истиқомат қилган «Қумқишлоқ» маҳалласи раисининг айтишича, йигит қизнинг уйига бир неча бор совчи юборган, бироқ қиз ҳали вояга етмагани, мактаб ўқувчиси бўлгани учун рад қилинган. Йигитнинг онаси эса бир йилча аввал вафот этган, акаси ҳам ҳали уйланмаган бўлган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Термиз транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
20:37 / 03.06.2026