АҚШ Конгрессида икки нафар мусулмон аёл пайдо бўлиши мумкин
Демократик партиядан ноябрь ойининг ўрталарида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда икки номзод АҚШ Конгрессидаги биринчи мусулмон аёлларга айланиши мумкин. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда.
Собиқ сомалилик қочқин, Миннесота штати депутати Илҳан Умар демократларнинг праймеризида ғалаба қозонди ва энди ноябрь ойида АҚШ Конгрессидаги ўрин учун курашни давом эттиради. Иккинчи номзод - асли келиб чиқиши фаластинлик бўлган Рашида Тлаиб Детройтдаги праймеризда ютиб чиқди.
Сомалида туғилган Илҳан Умар Кениядаги қочқинлар лагерида Қўшма Штатларга кўчиб ўтишидан олдин тўрт йил яшаган. Унинг округи Миннеаполис штати ва атрофидаги туманларни қамраб олади, у ерда АҚШдаги энг йирик сомалиликлар жамоаси истиқомат қилади. CNBC’нинг эслатишича, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп сомалилик мигрантлар Миннесота штати учун «бало» эканини айтганди.
Фаластинлик мигрантларнинг қизи Рашида Тлаиб Детройтда туғилган, дея таъкидлайди телеканал.
«Сизлар бугун президентимиз пайтидаги вазиятдан кўра кўпроқ нарсага ҳақлисиз», - дея айтиб ўтди Тлаиб ўзининг тарафдорлари учрашувда.
Конгрессга икки нафар демократ номзод АҚШдаги миграция ва божхона назоратини бекор қилиш тарафдоридир, дейилади материалда. Уларнинг тарафдорлари орасида кўплаб муҳожирлар бор.
Бу йилги сайловларда 90 нафардан зиёд мусулмон иштирок этмоқда, дея хабар беради CNBC. Шунга қарамай, айрим штатларда праймеризлар ҳали ўтказилмади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024