«Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб олишни икки баробарга оширди
2018 йилнинг биринчи ярмида Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда газ қазиб олишни икки баробарга оширди, дейилади компания хабарида.
Бундай кўрсаткичга «Қандим» ва «Ҳисор» лойиҳаларида янги қувватларни ишга тушириш ҳисобидан эришилди. Натижада, жорий йилнинг биринчи ярмида газ қазиб олиш ҳажми 6,1 миллиард куб метрга ошди, бу 2017 йилнинг биринчи ярмига нисбатан икки баравар кўпдир.
Умуман олганда, компаниянинг газ қазиб олишидаги ўсишнинг асосий омилига Ўзбекистонда лойиҳалар ривожланиб бораётгани айланди.
Бугунги кунда «Лукойл»нинг Ўзбекистондаги барча лойиҳаларга жами сармояси 7 миллиард доллардан ошди. Республикада 15 йил мобайнида компания энг йирик лойиҳаларда - Хаузак, Шоди, Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Қандим конларини ўзлаштиришда иштирок этди. Компания томонидан қазиб олинган барча газ ташқи бозорга чиқарилади.
Мавзуга оид
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
13:51 / 10.09.2024
Қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
15:54 / 04.09.2024