Жаҳон | 20:04 / 16.08.2018
3902
1 дақиқада ўқилади

Мали президенти ўз лавозимига қайта сайланди

Фото: REUTERS

Мали президенти Иброҳим Боубакар Кейта рақиби Соумали Сиссе устидан 67% овоз билан устун келди. Бу ҳақида Ҳудудий маъмурият вазирлиги хабар берди.

Кейта иккинчи беш йиллик муддатга сайланди. Давлат раҳбарининг биринчи галдаги вазифаси мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларидаги этник гуруҳлар исёнини тўхтатишдир. 

Жангарилар томонидан 500га яқин сайлов участкасига ҳужум уюштирилган. Тумбукту вилоятининг Ниафанке шаҳрида сайлов вакили ўлдирилди. 

Рақиб Сиссе Кейтани сайлов комиссияси фаолиятига аралашганлик ва сайлов бюллетенларини сохталаштирганликда айблади. Кейта эса буларнинг барчасини рад этди. 

Сайлов натижалари кўпчиликни норози қилаётганлигига қарамасдан, Бамако ва бошқа асосий шаҳарлар кўчаларида намойишлар уюштирилмади.  

Мавзуга оид