Малида «Жамоат нусрат ал-ислом вал-муслимин» (JNIM, «Ислом ва мусулмонларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи») аъзолари машҳур тиктокчи, Мали армиясини жангариларга қарши курашда қўллаб-қувватлаб келувчи Мариям Сиссени ўғирлаб кетди ва намойишкорона қатл этди.

Қуролланган одамлар гуруҳи уни 7 ноябр куни Эшел қишлоғи бозори ҳудудида қўлга олишган, у бу вақтда навбатдаги роликни суратга олаётган эди. Кейинги куни кечқурун эса уни Нигер дарёси соҳилидаги Тонка шаҳри марказий майдонига олиб келишган ва одамлар кўз ўнгида отиб ташлашган.

Сиссега олдиндан таҳдидлар бўлиб келган. Гуруҳ қотиллик учун жавобгарликни расман ўз зиммасига олмади, аммо унинг ушбу жиноятга алоқадорлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. JNIM Тонка шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда фаол ҳаракатланади. Мали армиясининг бу ерга энг яқин базаси эса 30 километр масофада жойлашган. Ҳарбийлар шаҳарга етиб келганида жангарилар аллақачон Сиссени ўлдирган ва яширинганди.

Мариям Сиссе ўз тикток саҳифасида Мали шаҳри шимолий қисмида, дарё бўйида жойлашган она шаҳри Тонканинг кундалик турмуш тарзини тасвирлаб келарди. Бу минтақада ўн йилдан ошиқ вақтдан буён ҳукумат кучлари ҳамда JNIM гуруҳи жангарилари ўртасида уруш кетмоқда – бу «Ал-Қоида» ва ИШИДнинг маҳаллий бўлими ҳисобланади.

Ўтган йиллар мобайнида Малидаги урушга Франция ва БМТ тинчликпарвар кучлари аралашган, аммо улардан ҳеч бири жангарилар босқинини тўхтата олмаган. 2020 йилда Малида ҳокимият ҳарбий тўнтариш орқали Ассими Гоита бошчилигидаги хунта қўлига ўтди. Янги ҳукумат ғарб (биринчи навбатда, французлар) билан ҳамкорлик қилишдан воз кечди ва Россия билан иқтисодий-ҳарбий алоқаларни йўлга қўя бошлади. Маълум муддат жангариларга қарши ҳарбий ҳаракатларда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ҳам иштирок этди. Аммо 2025 йил июнда вагнерчилар «асосий вазифа бажарилгани – барча регионал марказлар қонуний ҳукумат назоратига қайтгани»ни рўкач қилган ҳолда мамлакатни тарк этди.

Сентябр ойига келиб эса JNIM жангарилари Малини қўшни давлатлар – Кот-дʼИвуар, Мавритания ва Сенегал билан боғловчи муҳим транспорт йўналишлари устидан назоратни қўлга олди. Улар бензин ташувчи машиналарни эгаллаб олишди ва ёқиб юборишди, натижада мамлакатда коллапс юзага келди: ёқилғи етишмовчилиги туфайли транспорт ҳаракати деярли тўлиқ тўхтади, ўқув муассасалари ёпилди, маҳсулотлар нархлари осмонга кўтарилди, электр йўқлиги туфайли шифохоналар фаолиятида муаммолар юзага келди. Мали пойтахти Бамако эса амалда қамал ҳолатида қолди. Шаҳар йиқилиши деярли муқаррар – бу рўй берадиган бўлса,