Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ватанпарвар” ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилотида замонавий техника воситаларидан фойдаланилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 август куни Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё вилояти бўлими томонидан ушбу қарор ижроси юзасидан ўқув амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда қарорда белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар “Ватанпарвар” ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилоти тасарруфидаги ўқув ташкилотлари раҳбарлари ҳамда семинар иштирокчиларига амалий, кўргазмали тарзда кўрсатиб, тушунтириб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги № 408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ташкилоти тасарруфидаги ўқув ташкилотларда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
-“Ватанпарвар” ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилоти тасарруфидаги ўқув ташкилотларда 94 та ўқув хоналари мавжуд бўлиб, шундан:
-38 та йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асослари ўқув хонаси;
- 20 та юк автомобилларни тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш ўқув хонаси;
-18 та енгил автомобиллар тузилиши ўқув хонаси;
-18 та якуний имтиҳон хоналари.
Тасарруфдаги ташкилотларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асослари ўқув хоналарига видеопроекторлар, аудио-видео кузатув камералари, тиббий дори қутиси, ёнғинга қарши воситалар, ўқитувчи учун металл негизидаги турли хил чорраҳалар ва серқатнов майдон тасвирлари, йўл белгиларининг магнитли макетлари тўплами давлат талаблари асосида ўрнатилди.
Таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, таълим олувчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятни ва мустақил изланишга бўлган интилишни ривожлантириш мақсадида ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойланилган ҳолда таълим бериш йўлга қўйилган бўлиб ўқув ташкилотларида замонавий, янги автотренажёрлар (автосимулятор) харид қилиниб, таълим олувчиларнинг билим кўникмаларини янада мустаҳкамлашда хизмат қилмоқда. Бу эса давлат таълим стандартларига ва халқаро таълим стандартлари талабларига тўла мос келади.
Юк ва енгил автомобилларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш ўқув хоналари видеопроекторлар, аудио-видео кузатув камералари, тиббий дори қутиси, ёнғинга қарши воситалар ва кўргазмали қуроллар давлат талаблари асосида жиҳозланди.
Якуний имтиҳон хоналари 13 донадан компьютер жамланмаси билан таъминланиб, ягона тест дастурлари ўрнатилди ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун жараённи ёзиб олиш мақсадида ҳар бир ташкилот аудио-видео кузатув тизимлари билан жиҳозланди.
Вилоят бўйича барча ўқув ташкилотлари 249 дона компьютер жамланмаси билан таъминланган. Шу билан бирга 83 дона маркерли доскалар, 76 дона видеопроекторлар, 144 дона кузатув камералари билан жиҳозланди.
Тасарруфдаги ўқув ташкилотларда маъмурий бинолари ва 94 та ўқув хоналарига ҳудудий санитария-эпидомиология назорати органлари томонидан текширилиб, санитария-гигиена нормаларига мувофиқ хулосалар берилди.
Тасарруфдаги ўқув ташкилотларда маъмурий биноларида, автосаройларда, 94 та ўқув хоналарида ҳудудий Ёнғин хавфсизлиги органларидан ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ огоҳлантирувчи товушли мослама, ташкилотлар ҳудудида сув ҳавзалари қурилиб, ёнғин хавфсизлиги бурчаги талаб даражасида жиҳозланиб хулосалар олинди;
Ҳозирги кунда “Ватанпарвар” ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилоти тасарруфидаги ўқув автомобиллар жами бўлиб 238 донани ташкил қилади.

Тасарруфдаги 14 та ўқув ташкилотларида автодром мавжуд бўлиб Вазирлар Маҳкамасининг 408-сонли қарори талабларига мувофиқ қиялиги 16 фоиздан кам бўлмаган нишабликка эга бўлган баландлик участкаси, қайрилиб олиш участкаси, илон изли йўл участкаси, пиёдалар ўтиш жойлари, чорраҳалар, темир йўл кесишмалари, йўл белгилари, йўл чизиқлари ва светофорлар билан тўлиқ жиҳозланиб, таълим олувчи (тингловчи)нинг ўқув режаси ва ўқув дастурларда кўзда тутилган амалий машқларнинг тўлиқ бажаришини таъминлайди.
Ўқув семинарда қарорда белгиланган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги педагог кадрлар ва автомобилни бошқаришни ўргатувчи усталар таркибини танлаб олишда белгиланган мезонлар бўйича амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Қ.Нормуҳаммедов томонидан алоҳида эътибор берилиши таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
11:30 / 09.09.2025
Қаршида “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари ушланди
14:25 / 13.12.2022
“Ватанпарвар” қордан ҳам “фойдаланмоқда”: ўрганувчилар учун “вождения” ўтказилмаяпти
14:00 / 20.03.2021
Қаршида «Ватанпарвар» боғи ишчилари ойлаб маош ололмаяпти. Бу биринчи мартаси эмас
15:34 / 08.03.2021