1 октябрдан автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойлари ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлайди
Бу президентнинг 15.08.2018 йилдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Айни пайтда автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўланади. Бунда ушбу фаолият тури қисмида улар солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар.
Ушбу ҳолатда қатъий белгиланган солиқ физик кўрсаткич – эгалланган майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. 2018 йилда ушбу хизмат тури бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси эгалланган 1 м.кв. майдон учун ойига:
• Тошкентда – 0,1 ЭКИҲ;
• Нукус ва шаҳарлар-вилоят марказларида – 0,06 ЭКИҲ;
• бошқа шаҳарларда – 0,05 ЭКИҲ;
• бошқа аҳоли пунктларида – 0,04 ЭКИҲни ташкил этади.
Изоҳ: солиқ солишнинг ушбу тури деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидаги автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларидаги автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларига татбиқ этилмайди.
2018 йил 1 октябрдан юқорида таърифланган автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади. Улар ягона солиқ тўлови ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтказилади.
Давлат солиқ қўмитасига ушбу солиқ тўловчиларнинг тушумлари тўлиқлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш топширилди.
Шу санадан бошлаб ушбу хизмат тури, жойлашувидан қатъи назар, автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозланганда амалга оширилади.
Маълумот учун: 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилади. У, хусусан, тадбиркорлик субъектларига ҳокимликлар тасарруфида бўлган (шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган) автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини давлат-хусусий шериклик шартларида 10 йилга қадар муддатга ижарага беришни, шунингдек хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли автомобиль сақлаш жойларини қуришни назарда тутади.
Мавзуга оид
18:16 / 09.11.2021
Хитойдаги кўргазмада усти бриллиант билан қопланган Porsche автомобили намойиш этилди
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021