Жамият | 20:41 / 17.08.2018
4441
1 дақиқада ўқилади

Қиймати 40 млн сўмдан ортиқ бўлган техникаларни ўғирлаган шахсларга қонуний чора кўрилади

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида шу йил 14 август куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 5 август куни номаълум шахс товуқ фермасига сув етказиб берувчи насос биноси эшиги қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 40 млн. 574 минг сўмлик 1 дона сув насоси ва 2 дона электродвигателларини ўғирлаб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон туманида яшовчи О.С., Х.А., Ф.С. ва Олмалиқ шаҳрида яшовчи С.У. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид