ОТМ ходимларига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдори (рўйхат)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар:
1. Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳак тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):
а) 1-илова матни куйидаги таҳрирда баён қилинади:
“Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари
Профессор унвонига эга бўлмаган, бироқ фан доктори, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, профессор лавозимига бир муддатга қабул қилинган шахсларга базавий лавозим маоши қуйидаги миқдорда белгиланади:
2018 йил 1 сентябрдан бошлаб - 3 130 000 сўм;
2019 йил 1 январдан бошлаб - 3 756 000 сўм;
2019 йил 1 июлдан бошлаб - 4 695 000 сўм
б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига
ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари
“Олий таълим муассасаларининг бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари:
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
19:22 / 05.05.2022
Тез ёрдам ходимларининг маоши 10-15 фоизга оширилади
21:01 / 26.04.2022
Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикаси эълон қилинди
21:53 / 20.04.2022