Жаҳон | 21:59 / 17.08.2018
11878
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 

Фото: facebook/Михаил Саакашвили

Грузиянинг собиқ президенти, Украинанинг “Янги кучлари руҳи” ҳаракати етакчиси Михаил Саакашвили Украинага амалдаги президенти Пётр Порошенконинг ваколатлари муддати якунлангандан кейин қайтишини маълум қилди.   

Аввалроқ Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум қилинганди.

“Мен Порошенко кетиши биланоқ қайтаман ва суд тизими орқали ўз фуқаролигимни тиклайман. Чунки унда менга нисбатан барча нарса бузилган, бироқ мен қонунни бузган, масалан, менинг имзоимни, анкетамни қалбакилаштирган, судьялар ва гувоҳларни қўрқитганлар қонун билан белгиланган тартибда жавоб беришига эришаман. Ахир, кимдир жавоб бериши керак-ку. Албатта, мен Украинага қайтаман”, деб таъкидлаб ўтган Саакашвили.

У, шунингдек, ўз партиясининг парламент сайловларида иштирок этишини эълон қилган.

Украинада 2019 йил баҳорида президент, кузида эса парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак.

Мавзуга оид