Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин раҳбари Исроилни Ал-Ақсо масжидини очишга чақирди
Фото: ZivTours
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос шошилинч йиғилишда Исроилнинг мусулмонлар учун муқаддас бўлган, Ал-Қудсдаги Ал-Ақсо масжидига нисбатан ҳаракатларини тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Фаластиннинг ВАФА агентлиги хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Аббос Исроил ҳукумати масжиддан ибодат қилаётганларни ҳайдатиб чиқариб, уни ёпиб қўйгандан кейин 17 август, жума куни шошилинч йиғилиш ўтказган.
“Биз буни номақбул деб ҳисоблаймиз ва Исроил ҳукумати зиммасига бундай чоралар давом этаётгани учун жавобгарликни юклаймиз. Исроил вазият назорат қилиб бўлмайдиган даражагача ёмонлашиши олдини олиш учун Ал-Ақсо масжидини очиши лозим”, деб айтган Аббос.
Фаластин раҳбарияти диний ва тарихий вазиятни ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай чора вазиятнинг янада ёмонлашишигагина олиб келишини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
16:39 / 11.05.2026
«Исроил АҚШ ҳарбий ёрдамига қарамликни тўхтатишни истайди» – Нетаняҳу
14:52 / 10.05.2026
Ливанда Исроил зарбаси оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
12:17 / 05.05.2026