Hyundai ҳар бир йўловчига ўзи ёқтирган мусиқани тинглаш имконини тақдим қилди
Hyundai автомобилсозлик компанияси автомобилнинг ҳар бир йўловчисига унга ёқадиган мусиқани тинглаш имконини берувчи аудиотизимни тақдим қилди. Бунда қулоқчин ёки шунга ўхшаш бирор қўшимча мосламани қўллашга ҳожат бўлмайди.
Янги овоз тизими Separated Sound Zone SSZ деб номланиб, Hyundai’нинг таъкидлашича, бу тизим компаниянинг серияли автомобилларида яқин икки йил ичида пайдо бўлади.
Тизимда ҳар бир йўловчи учун “шахсий аудиоҳудуд” яратилади. Автомобил салони бўйлаб ўрнатилган кўп сондаги динамиклар ҳар бир муайян йўловчига қаратилган назорат қилинувчи акустик майдонларни ҳосил қилади. Бундан ташқари, динамиклар бошқа йўловчилар учун товуш чиқараётган динамиклардан таралаётган товуш тўлқинларини фазавий силжитиш, экранлаш ва нейтраллаш функциясига эга. Бунда аудиоҳудуддан нафақат мусиқа тинглаш, балки телефонда гаплашиш учун фойдаланиш ҳам мумкин.
“Бизнинг технология йўловчиларни уларга халақит берувчи, бироқ ҳайдовчига зарур бўлган овозлардан изоляция қила олади. Навигация тизими кўрсатмалари ёки огоҳлантирувчи хабарлар автомобилни бошқаришга эътиборни мужассамлаштиришга, SSZ технологияси эса бу овозларни бошқа йўловчилар товуш майдонига кирмасидан, ўз шахсий товуш майдонида сақлаш имкон беради”, деб айтилган компания хабарида.
Мавзуга оид
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
11:36 / 24.10.2023
Hyundai Саудия Арабистонида йилига 50 мингтача автомобил ишлаб чиқарувчи завод қуради
11:17 / 13.07.2023
7,3 минг доллардан бошланадиган нарх — Hyundai Exter кроссовери тақдим этилди
11:45 / 18.10.2022