Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Made in Tajikistan»: Тожикистон ўз саноат салоҳиятини намойиш этди (фото)
Тожикистон Тошкентда ўз саноат салоҳиятини намойиш этди. Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари кеча кечқурун музокаралардан сўнг, «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» номли миллий товар ва маҳсулотлар кўргазмасига ташриф буюрдилар ҳамда Тожикистоннинг ишлаб чиқариш корхоналари ва компаниялари ютуқлари намуналари билан танишдилар.
«Азия-Плюс» нашрининг ёзишича, кўргазмада Тожикистоннинг 60дан ортиқ йирик саноат корхоналари ўз маҳсулотини тақдим этди. Улар орасида «Талко Группа», «Гаюр цемент» ва «Моҳир цемент», «Фарос», «Шири Душанбе», «Ангишт» ҳамда «Намаки Ашт ва Хўжамўмин», «Колинхои Қайроққум», «Амири», «Мақолли», «Оби зулол» компаниялари, шунингдек, Тожикистоннинг металлургия, озиқ-овқат саноати, машинасозлик, мудофаа, кимё, кўмир ва енгил саноатлар соҳаларида фаолият кўрсатадиган бошқа йирик корхоналари бор эди.
Тожикистон президенти матбуот хизматининг таъкидланишича, 50дан ортиқ корхона ва компаниялар импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга йўналтирилган товарларни ҳам намойиш этди. Улар тўқимачилик маҳсулотлари, салқин ичимликлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари, озиқ-овқат - сут ва гўшт маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, қуритилган мева, ичимликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, шунингдек, чарм маҳсулотлари, қурилиш материаллари, алюминий, газламалар, кийим-кечак, поябзал, заргарлик маҳсулотлари, адрас ва атлас, эшик ва деразалар, стол ва стуллар, шифохона учун каравотлар, металл қувурлар, паст вольтли ва юқори вольтли кабеллар, аёллар ва қизларга мўлжалланган ҳунармандчилик намуналари эди.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
13:52 / 02.06.2026