Жамият | 19:00 / 18.08.2018
18372
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзини ИИББ ходими деб таништирган шахс фирибгарликда гумон қилинмоқда

Иллюстратив фото

Ички ишлар органларига Равшан деган шахс одамларга ўзини ИИББ ходими сифатида таништириб, Сергели туманидан имтиёзли кредит эвазига уй олишга ёрдам беришини таклиф қилаётгани ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати. 

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳолат юзасидан тезкор чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва қисқа фурсатда гумондор шахс қўлга олинди. У ҳеч қаерда ишламайдиган, асли хоразмлик бўлган 33 ёшли М.Равшан бўлиб чиқди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов жараёнида ушбу шахснинг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилади, шунингдек жиноят содир этилишига сабаб бўлган сабаб ва омиллар таҳлил қилинади.

Мавзуга оид