Жаҳон | 12:57 / 18.08.2018
20299
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти америкалик тадбиркорлар билан яхтада учрашди

16 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Аваза» яхтасида Туркманистон-Америка бизнес кенгаши раҳбари Эрик Стюарт ва OSI Systems ҳамда S2 Global компаниялари президенти Жонатан Флеминг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТДХ давлат агентлиги хабар берди.

Фото: ТДХ

Нашр маълумотларига кўра, Америка компаниялари вакили «истиқболли туркман бозоридаги мавқени мустаҳкамлашга» қизиқиш билдирган.

Фото: ТДХ

Таъкидлаш жоизки, компания ташилувчи юклар устидан назорат қилиш тизимларига ихтисослашган. Ускуналар (металлодетекторлар, рентген сканерлари ва бошқалар) хавфсизлик бўйича юқори талабларга эга бўлган божхона постлари, аэропортлар ва бошқа турли тадбирларда қурол, портловчи моддалар, наркотик моддалар ҳамда бошқа ноқонуний юкларни аниқлаш учун ишлатилади.

Туркманистон раҳбарига аниқ қандай ечимлар таклиф қилинганига аниқлик киритилмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид