“Ўзсаноатқурилишбанк” Тожикистон Республикаси банклари билан алоқаларни кенгайтирмоқда
Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасидаЎзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари бизнес форумида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Амонатбанк”(Тожикистон) ўртасида 10 миллион АҚШ долларилик ҳамкорлик битими имзоланди.
Мазкур келишувдан кўзланган мақсад Тожикистон банкларига кредит линияларини тақдим этиш орқали қўшни республикага экспорт қилинаётган Ўзбекистон маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришдир.
Қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг Тожикистон Республикасига қилган давлат ташрифи доирасида “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ориёнбанк” ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган эди. Бугунги кунда ушбу битим бўйича 5 миллион АҚШ долларлик келишув молиялаштирилди.
Шу билан бирга банклар узоқ муддатли кредитлаш, халқаро ҳисоб-китоб, клиринг сингари йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021