Жаҳон | 21:38 / 19.08.2018
11227
1 дақиқада ўқилади

Бош вазирларни пародия қилувчи комик ўзи бош вазирга айланди

Фото: / AP

Словениянинг янги бош вазири собиқ комик Марьян Шарец бўлди. 

40 ёшли сиёсатчи Словения тарихидаги энг ёш бош вазирга айланди. Унинг номзоди учун парламентнинг 55 аъзоси овоз берган, 31 нафари қарши чиққан.  
Шарец сиёсат билан 8 йилдан бери шуғулланади, бироқ у биринчи навбатда комик ва ҳажвчи сифатида танилган. У кўплаб машҳур одамларни, жумладан, Словениянинг собиқ бош вазирлари Янез Янша ва Андрей Баюкни пародия қилган.

Шарец сиёсатга келишдан аввал, шунингдек, журналист ва муҳаррир бўлиб ишлаган. 2017 йилда президент сайловларида Словениянинг амалдаги президенти Борут Пахорга 2-турда ютқазиб қўйган.

Мавзуга оид