Спорт | 08:30 / 19.08.2018
13237
2 дақиқада ўқилади

Месси мавсумнинг илк ўйинида «Барселона»га йирик ғалаба келтирди

«Барселона» Испания Примеросининг биринчи турида «Алавес» устидан ишончли ғалабага эришди. Баҳс Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

Биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади. 64-дақиқада каталонияликлар етакчиси Лионель Месси жарима зарбасидан ҳисобни очди. Бу гол «Барселона»нинг Ла Лигадаги 6000-голи бўлди. 83-дақиқада кўк-анорранглилар жамоаси иккинчи голни уришди – Артуро Рамоснинг узатмасидан сўнг Филиппе Коутиньо меҳмонлар дарвозабони Фернандо Пачекони доғда қолдирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Месси дубль қайд этиб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Навбатдаги турда «Барселона» 25 август куни меҳмонда «Вальядолид»га қарши майдонга тушади, «Алавес» эса ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади.

Ла-Лига, 1-тур
18 август, «Камп Ноу» стадиони

Барселона – Алавес 3 : 0
Голлар: 1:0 – 64 Лионель Месси, 2:0 – 83 Филиппе Коутиньо, 3:0 - 90+2 Лионель Месси
Барселона - Марк-Андре тер Штеген, Нелсон Семеду (Филиппе Коутиньо, 46), Жорди Альба, Жерар Пике, Самуэль Юмтити, Серхи Роберто, Серхио Бускетс (Артуро Видаль, 85), Иван Ракитич, Усман Дембеле (Артур Рамос, 77), Луис Суарес, Лионель Месси.
Алавес - Фернандо Пачеко, Мартин Падилья, Рубен Дуарте, Виктор Лагуардия, Гильермо Марипан, Даниэль Торрес (Борха Гонсалес, 68), Хонатан Родригес (Адриан Марин, 68), Мубарак Вакасо, Ману, Ибай Гомес, Рубен Собрино (Бурги, 71). 
Огоҳлантиришлар: Даниэль Торрес (10), Гильермо Марипан (41).

Мавзуга оид