Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Ўзбекистон 3та медаль билан саккизинчи ўринда
19 август куни Жакарта шаҳрида 18-Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари бошланди.
Ўзбекистон вакиллари шу куни спортнинг 7 турида иштирок этишди ва якунда 3 медалга, 1 олтин ва 2 бронзага эга бўлишди. Бу медалларнинг барчаси эркин кураш жамоаси аъзолари томонидан келтирилди: Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) олтин, Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Сирожиддин Ҳасанов (65 кг) бронза медалларга сазовор бўлишди.
Шунингдек, ушу жамоасининг вакили Даря Латишева саралашда учинчи ўринни олиб, финалга йўл олди. Азизбек Исроилов саралашда қирғизистонлик рақибига ютқазиб, турнирни тарк этди.
Академик эшкак эшиш, сузиш ва қиличбозлик турларида шу куни ўзбекистонлик спортчилар натижа қайд эта олишмади.
Теннисчилар эса биринчи раунддан ўтишди - Оқгул Омонмуродова ва Санжар Файзиев жуфтлиги мусобақани ғалаба билан бошлади. Ўзбекистонлик теннисчилар жуфтлиги Шри-Ланка терма жамоаси аъзолари Диссанаяки/Кирерага қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучишди.
Ирода Тўлаганова ва Фаррух Дўстовдан таркиб топган аралаш жуфтлик эса Хитой Тайпейи теннисчилари Чанг/Хсиех тандемига мағлуб бўлишди - 1:6, 4:6.
Футбол бўйича олимпия терма жамоаси эса гуруҳ баҳсининг учинчи турида Таиланд термасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда нимчорак финалга йўл олди.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси 3та медал билан умумий жадвалда саккизинчи ўринда жойлашган.
Умумий рейтингнинг биринчи ўрнини Хитой банд этган. Хитойликлар ҳисобида биринчи кун баҳсларидан кейин 7та олтин, 5та кумуш ва 4та бронза медаль мавжуд.
Иккинчи ўринни Япония (3-6-5), учинчи ўринни Жанубий Корея (2-3-6) эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
23:05 / 09.08.2024
Париж-2024. Ғуломжон Абдуллаев – бронза медали соҳиби
21:51 / 09.08.2024
Париж-2024. Разамбек Жамалов финалга чиқди
12:18 / 02.07.2024
Москвада эркин кураш бўйича Россия жамоаси мураббийи терроризмда гумонланиб ушланди
20:29 / 07.10.2023